Forbes журнали томонидан эълон қилинган «Россиянинг энг бой 200 тадбиркори» рейтингинини ўрганиб чиққан Lenta.ru нашри ушбу рўйхатнинг миллий таркиби таҳлилини тақдим этди. Мақоладан рейтингдаги миллати ўзбек миллиардерлар − Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудовнинг маблағларига оид қизиқарли маълумотлар ўрин олган.

Foto: gazeta.ru

Фото: gazeta.ru

Умумий бойлиги 481,5 миллиард долларга баҳоланган ушбу 200 нафар шахс 22 миллат вакиллари эканлиги аниқланган. Рейтингдаги энг кўп бойлар руслар, яҳудийлар ва украинлар бўлса, татарлар, арманлар, тоғлик яҳудийлар, озарлар, ингушлар, чеченлар, осетинлар ва ўзбекларнинг 2—8 нафардан вакиллари бор. Авар, араб, белорус, грек, грузин, кабардин, қозоқ, курд, лезгин, литва ва молдованларнинг бир нафардан вакиллари рейтингдан жой олган.

Rossiyadagi eng boy shaxslarning etnik tarkibi. Foto: Lenta.ru

Россиядаги энг бой шахсларнинг этник таркиби. Фото: Lenta.ru

Умумий маблағлари бўйича руслар 165 миллиард доллар билан етакчи бўлса, яҳудийлар 122,3 миллиард, украинлар 70,4 миллиард, ўзбеклар 24,7 миллиард ва арманлар 21 миллиард доллар билан кейинги ўринларда бормоқда.

Рўйхатдаги ҳар бир миллат вакилларининг ўртача маблағлари бўйича ўзбеклар 12,4 миллиард доллар билан биринчи ўринни эгаллаган, лезгинлар 6,9 миллиард, белоруслар 6,5 миллиард, греклар 6 миллиард ва озарлар 5,6 миллиард доллар билан кейинги ўринларда турибди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча йилдан буён Россиянинг энг бой одами сифатида тан олинаётган Алишер Усмоновнинг умумий бойлиги 18,6 миллиард долларга, яна бир асли ўзбекистонлик миллиардер Искандар Маҳмудовнинг маблағлари 6,1 миллиард долларга баҳоланган.