Жанубий Корея Миллий разведка агентлиги маълумотларига кўра, жанубий кореяликларнинг 20 мингга яқин смартфонлари Шимолий Корея хакерлари томонидан ишлаб чиқилган вируслар билан зарарланган. Бу ҳақда «Chosun Ilbo»га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

KXDR yetakchisi Kim Chen In. Foto: ibtimes.co.uk.

КХДР етакчиси Ким Чен Ин. Фото: ibtimes.co.uk

Хакерлар Жанубий Кореянинг турли порталларига зарарли илова-дастурларни жойлаштириб чиққан. Зарарланган смартфонлар орқали махфий равишда видео ёзиш ва эшитиш фаолияти олиб борилган. Ҳозирги вақтда Жанубий Корея ҳукумати ушбу таҳдидни зарарсизлантирган.

Разведка агентлиги айнан кимлар Шимолий Корея хакерлари қурбонига айланганига ва ушбу хакерлик ҳужумларига айнан кимларга қаратилганига аниқлик киритмади. Қайд этишларича, КХДР хакерларининг ҳужуми 2014 йилнинг 19 майидан 16 сентябрига қадар давом этган.