Америкалик таниқли баскетболчи Майкл Жордан АҚШ президенти Барак Обамани қобилиятсиз гольфчи деб атади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Foto: “TASS”

Фото: ТАСС

«Обама билан ҳеч гольф ўйнамаганман, лекин йўқ демаган бўлардим. Уни осонгина ютардим. Уни ноқобил сиёсатчи демоқчи эмасман, лекин ундан яхши гольфчи чиқмайди», — деди Жордан Back 9 Network телеканали эфирида.

Оқ уй раҳбари гольф ўйнашга жуда қизиқади ва айнан шу туфайли тез-тез жиддий танқидга учраб туради. Масалан, Украинадаги танглик чўққисига чиққан пайтда Обама дам олиш кунларидаги режасини ўзгартирмасдан, Флоридадаги гольф клубига жўнаб кетди. Августда эса «Ислом давлати» террористик гуруҳи жангарилари томонидан америкалик журналист Жеймс Фоули қатл этилганини танқид қилиб нутқ сўзлаб бўлганидан кейин дарҳол гольф ўйнашга киришиб кетди.