Норвегия ғарбидаги бир қанча ҳудудларда 10 дан ортиқ уй кучли сел келтириб чиқарган сув тошқини остида қолди, деб хабар берди «РИА Новости».

Foto: AFP

Фото: AFP

Кучли сел 11 та уйни ювиб кетган, 4 та кўприк вайрон бўлган, машиналарга ҳам катта зарар етган. Вестланн вилоятидаги йўл ҳаракати, ҳатто темир йўл ҳаракатлари ҳам тўхтатиб қўйилган.

Флом аҳоли пунктидан мустақил равишда чиққанларни ҳисобга олмаганда 143 нафар киши, Аурланд коммунасидан умумий ҳисобда 250 киши эвакуация қилинди.

Маҳаллий ОАВ бу Норвегияда сўнгги 200 йил ичида бўлган рекорд даражадаги ёғингарчилик эканлигини қайд этган.