Француз олимлари ОИТС касаллигини юқтириб олиш хавфини 90% гача камайтирувчи дори ишлаб чиқди, деб хабар берди «Сегодня».

Foto: The Huffington Post

Фото: The Huffington Post

Дори шундай хавф остида бўлган бир гуруҳ кишилар орасида синовдан ўтказилди. Олимлар аниқлашича, касаллик юқтириш хавфи сезиларли даражада пасайган.

Ўз навбатида, ОИТСга қарши курашувчи жамғармалар бу дори АҚШда ўз самарасини кўрсатганини инобатга олиб, «алоқага қадар профилактика» тамойилини қўллашга чорлади. Агар бу дори мунтазам равишда истеъмол қилинса, орттирилган иммунитет танқислиги синдроми юқиш хавфи бирмунча пасаяди. Америка ОИТС жамғармаси матбуот котиби Юсуф Озод дори синови натижалари унинг қанчалик самарадор эканини кўрсатганини қайд этди.