Парагвайда тарихда биринчи марта кўр киши элчи этиб тайинланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таяниб ТАСС хабар бермоқда.

Urugvay bayrog‘i. Foto" Flickr

Уругвай байроғи. Фото" Flickr

Кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммоларга қарамай, ўқитувчи, журналист ва халқаро алоқалар бўйича магистр даражаси соҳиби Педро Рейналдо Санчес қасамёд қабул қилиб, Парагвайнинг Доминика Республикаси ва Гаитидаги элчиси вазифасини бажаришга киришди.

Парагвай ташқи ишлар вазири Эладио Лоисаганинг айтишича, ногиронлигига қарамай олган билим ва кўникмалари сабабли айнан Санчесни танлашган.

Маҳаллий ОАВларнинг таъкидлашича, Доминика Республикасидаги элчининг кўр киши эканлиги рамзий маънога эга. Улар ушбу мамлакатга уч марта ҳукмронлик қилган Хоакин Балагер ўзининг сўнгги президентлик муддатида кўзи кўрмай қолганини тилга олган.