Париждаги Salon du Chocolat шоколади ярмаркаси доирасида турли хилдаги шоколадлар билан тикилган модалар намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Сегодня» хабар берди.

Foto: segodnya.ua

Фото: segodnya.ua

Париж шоколад ярмаркаси ўзининг 20 йиллигини нишонламоқда. Жорий йилнинг 29 октябрь куни Порт-де-Версал кўргазма марказида ноанъанавий модулар намойиши бўлиб ўтди. Унда моделлар шоколаддан тикилган либосларни кўрсатди.