Қозоғистонда 2015 йил ўрталарига бориб электромобилларни сериялаб ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.

Foto: voitures.com

Архив. Фото: voitures.com

Нархи ва номи ҳозирча маълум қилинмаган электромобилларнинг дастлабки намуналари 2014 йил декабридаёқ ишлаб чиқарилади. «Азия Авто» автозаводи президенти Ерик Сагимбаевнинг сўзларига кўра, дастлабки нусхалар сотув учун эмас, балки харидорлар ва давлат органларига кўрсатиш учун чиқарилади. Сотувга қўйиш учун сериялаб ишлаб чиқариш эса маҳсулотга бўлган талаб кўрилгач, тахминан 2015 йилнинг иккинчи ярмида йўлга қўйилади.

Аввалроқ, Қозоғистон Инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги 2014 йил охиригача Уст-Каменогорск автомобиль йиғиш заводи конвейеридан 200 километр юришга етадиган заҳира кучига эга электромобиллар чиқарилишини маълум қилган эди.