Россиянинг Украинага юборган тўртинчи гуманитар ёрдам конвойи чегарадан, божхона ҳамда пасспорт назоратидан ўтди, деб хабар берди «Ведомости».

Foto: rg.ru

Фото: rg.ru

Гуманитар ёрдам ортилган конвой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёрдамида 28 октябрь куни Москва яқинидаги Ногинск шаҳридан йўлга тушган ва 30 октябрда Ростов вилоятига етиб келган. Таркибида 100 та машина бўлган автоколонна 31 октябрь куни эрталаб Ковалевка қишлоғида иккига бўлинди. Уларнинг бири Донецк, бошқаси эса Луганск шаҳрига боради.

Украина шарқига бораётган юк машиналарига умумий оғирлиги деярли 1000 тоннани ташкил этадиган қурилиш моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, иссиқ кийимлар ортилган.