Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Дикси» дўкони сотувчилари бир аёлни ўғриликда гумон қилиб, уни музлатгичга қамаб қўйди, деб хабар берди «ТАСС«.

Foto: “ITAR-TASS”

Фото: ИТАР-ТАСС

Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 127-моддасига биноан «қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этиш» айби билан уч нафар сотувчи жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

«Жабрланувчи музлатгичда, минус даражали ҳароратда ўзида қолган телефон орқали қўнғироқ қилиб чақирган полиция келгунига қадар деярли бир соат бўлган», — деди шаҳар прокурорининг ОАВ билан алоқалар бўйича катта ёрдамчиси Марина Николаева.