Туркиянинг жануби-ғарбидаги Испарта провинциясида 31 октябрь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 15 нафар киши ҳалок бўлди, 28 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Arxiv. Foto: rambler.ru

Архив. Фото: rambler.ru

Ялвак шаҳрида ишчиларни плантациядан олиб келаётган микроавтобус ағдарилиб кетган. Ҳалокат жойига тез ёрдам машинаси ва қутқарувчилар келиб, жабрланганларни касалхонага етказган.

Йўл полициячиларининг тахминига кўра, ҳайдовчи бошқарувни назорат қила олмаган бўлиши мумкин. Айни дамда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.