Украина, Россия ва Европа комиссияси Россия газининг Украинага етказиб берилишини қайта давом эттириш ва Европага узлуксиз транзит қилинишини таъминлашни назарда тутувчи қишки газ режаси бўйича ҳужжатларни имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Foto: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

Ҳужжатга Украина ва Россия энергетика вазирлари Юрий Продан ва Александр Новак ҳамда энергетика бўйича жавобгар бўлган Еврокомиссия вице-президенти Гюнтер Эттингер имзо чекди.

Бундан ташқари, «Газпром» ва «Нафтогаз» март охиригача бўлган даврда Россия газини етказиб бериш шартларини назарда тутувчи шартномага қўшимча ҳужжатни имзолади.