Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўзи бошчилигидаги «ФИДЕС» партияси томонидан илгари сурилган интернетдан фойдаланишга солиқ қўйиш ҳақидаги қонун лойиҳасини бекор қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Foto: EPA

Фото: EPA

Бош вазирнинг таъкидлашича, интернетга солиқни бу шаклда киритиб бўлмайди. Қонун лойиҳаси мамлакат аҳолиси ишлатилган ҳар бир гигабайт учун 150 форинт (0,8 доллар) миқдорида солиқ тўлаши лозимлигини кўзда тутар эди.

Қонун лойиҳаси эълон қилингач, 26 октябрдан мамлакатнинг йирик шаҳарларида норозилик намойишлари бошланиб кетди. 29 октябрь куни энг йирик намойиш пойтахт Будапешт шаҳри марказида бўлиб ўтгани хабар берилган эди.