Америка Қўшма Штатларида 2014 йил 30 октябрда кўп марталик Orion космик кемаси йиғиб бўлинди, деб хабар берди NASA.

Arxiv. Foto: EPA / NASA

Архив. Фото: EPA / NASA

Ушбу қурилма 10 ноябрга қадар Флориданинг Мерритт оролида жойлашган Кеннеди номидаги космик марказда сақланиши NASA сайтида маълум қилинган.

Сўнгра Orionни Канаверал космодром қурилмаси бурнига кўчириб ўтказиш режалаштирилган. Уни орбитага Delta ракета оиласига тегишли бўлган ракета олиб чиқади. Кеманинг ўзи хизмат ва юк қисмларидан иборат. Умумий оғирлиги 20 тоннани ташкил этади.

NASA бу қурилмани одамнинг космосга қиладиган узоқ сафарлари учун ишлатмоқчи. Бундан ташқари, инсонни Марсга олиб боришда ҳам Orion хизмат қилиши керак. 2020 йилларда олимлар ой атрофидаги астероидни шу ускуна ёрдамида ўрганиб, Марсга одамларни олиб чиқмоқчи.

NASA ўзининг космик дастури доирасида 2018 йилгача Space Launch System (SLS) модернизациясини якунлаши керак. Кўп марталик Orion кемаси 2011 йилдан буён ишлатилмайдиган Space Shuttle ўрнини босиши кутилмоқда.