АҚШда Virgin Galactic компаниясининг SpaceShipTwo номли суборбитал космик кемаси синов вақтида ҳалокатга учради. Натижада бир учувчи ҳалок бўлди, яна бири оғир жароҳат олди, деб хабар бермоқда Meduza.

Foto: vesti.ru

Фото: vesti.ru

Космик кема уни белгиланган баландликка етказган White Knight Two самолётидан узоқлашиб, ўз двигателларини ишга тушириши билан майда қисмларга бўлиниб кетди. White Knight Two самолёти эса ерга муваффақиятли қўнди.

Маҳаллий телеканал вертолётлари орқали SpaceShipTwo бўлаклари Мохаве саҳросидаги Virgin Galactic космик порти яқинидан топилиб, видеога олинди.

Ҳозирча авиаҳалокат сабаблари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Хабарларга кўра, космик кемада ёқилғининг янги туридан фойдаланилган.