КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат пойтахтидаги Сунан халқаро аэропортида янги терминал бунёд этишга оид фармойишини бажармагани учун қурувчилар бригадаси раҳбарларини қаттиқ танқид қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

KXDR yetakchisi Kim Chen In. Foto: “TASS”

КХДР етакчиси Ким Чен Ин. Фото: EPA

Давлат Мудофаа қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари қурилиш майдончасига ташриф буюрганида режага риоя қилмаслик ҳолатига дуч келган ва бинонинг ички бўлимида олиб борилаётган ишларга ўзгартириш киритиш ҳамда «йўловчилар учун барча қулайликларни яратиш» лозимлиги ҳақида буйруқ берган.

«Янги аэропорт Пхеньян дарвозаси бўлади», — дея КХДР раҳбари бундай объектларни қуришда ривожланган давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда миллий ўзликни сақлаб қолиш кераклигини қайд этди.

«Янги терминал биносини серҳашам ва дабдабали кўринишга келтирган ҳолда, лойиҳани юқори цивилизациялашган жамият ва КХДРнинг социалистик тизимини намойиш этадиган тарзда якунлаш лозим», — деди Шимолий Корея етакчиси.