«Пётр Порошенко блоки» партияси Украина бош вазири лавозими учун мамлакат президенти Пётр Порошенко томонидан таклиф этилган Арсений Яценюк номзодини биргаликда ҳаракатланиш режаси келишиб олинган тақдирда қўллаб-қувватлашини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня».

Foto: forbes.ua

Фото: forbes.ua

«Партиямиз янги коалиция ҳукуматидаги бош вазир лавозимига Арсений Яценюк номзодини биргаликда ҳаракатланиш режаси батафсил келишиб олиш шарти билан қўллаб-қувватлайди», − дейилган партия расмий сайтида берилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Украина Олий Радасига бўлган сайловларда ҳозирги бош вазир Арсений Яценюкнинг «Миллий фронт», президентнинг «Пётр Порошенко блоки» партиялари, шунингдек, «Самопомич» бирлашмаси энг кўп овоз тўплаган бўлиб, яқин орада учала партия коалиция тузиши кутилмоқда.