Владимир Путиннинг президентлик лавозимидаги фаолиятини россияликларнинг 88 фоизи маъқуллайди. Бу ҳақда «Левада» маркази ўтказган сўров натижаларига таяниб, «Ведомости» хабар берди. Сўралганларнинг 11 фоизи эса президент фаолиятини маъқулламайди.

Foto: telegraph.co.uk

Фото: telegraph.co.uk

Путинни маъқуллаш рейтинги 2014 йил мартидан (72%) августигача (87%) ойма-ой ўсиб борди. Август охирига келиб, ушбу рейтинг бироз тушди (84%). «Левада» маркази маълумотларига кўра, 88 фоиз Путинни маъқуллаш рейтингида рекорд кўрсаткичдир.

Бундан ташқари, ушбу марказнинг энг ишончли сиёсатчилар ва жамоат арбоблари бўйича сўровида Путин энг кўп  — 60% овозларни тўплаган. Ундан кейинги ўринларни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу (26%), бош вазир Дмитрий Медведев (20%), ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (19%), ЛДП етакчиси Владимир Жириновский (12%) эгаллаган.

Сентябрдаги сўровлар, шунингдек, сўралганларнинг 49 фоизи президентлик сайловларида Путинга овоз беришга тайёрлигини кўрсатди. Таъкидлаш жоиз, августда ушбу кўрсаткич 57 фоизга тенг бўлган.