Россия президенти Владимир Путин Кремлда олий офицерларни юқори мансабларга тайинлаш ва унвон бериш муносабати билан бўлиб ўтган  учрашувда қўшинларнинг замонавий техника билан таъминланганлиги тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Foto: “RIA Novosti”

Фото: «РИА Новости»

«Бугунги кунда стратегик ядо кучларидаги ҳарбий техникалар орасидаги янги қуролларнинг улуши деярли 55 фоизни, ҳарбий ҳаво кучларида қарийб 35 фоизни ва ҳарбий денгиз кучларида деярли 50 фоизни ташкил этади. Қуруқлик қўшинларидаги зирҳли ва автомобиль техникалари эса 70 фоизгача янгиланган», − деди Путин.

Аввалроқ, Россия президенти Москва ҳарбий доктринаси мудофаа хусусиятига эгалиги ва Россия бошқалар томонидан тинмай мажбур қилинаётган конфронтация ҳаракатларини амалга оширмаслигини айтиб ўтгани хабар берилган эди.