Москвадаги Внуково аэропортида Falcon енгил двигателли самолётининг ҳалокати билан боғлиқ иш бўйича тўртинчи киши – аэропорт парвозлар раҳбари Роман Дунаевга айблов эълон қилинди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Foto: fedpress.ru

Фото: fedpress.ru

Бунгача стажёр диспетчер Светлана Кривсун, «Внуково» аэропорти диспетчери Александр Круглов ҳамда аэропортнинг аэродром хизмати етакчи муҳандиси Владимир Ледёновга ҳам айнан шу иш юзасидан айблов эълон қилинган эди. Қонун бўйича, улар ҳодисадан 10 кун ўтгач айбланувчи сифатида сўроқ қилинган ва уй қамоғига маҳкум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрга ўтар кечаси Total президенти Кристоф де Маржери ва уч экипаж аъзоси ўрин олган енгил двигателли самолёт Внуково аэропортида қор тозаловчи машина билан тўқнашиб кетиши оқибатида самолётдаги барча кишилар ҳалок бўлгани хабар берилган эди.