Хитой Халқ Республикаси ҳукумати мамлакат ҳудудида учта янги темир йўл линияларини қуришга қарийб 40 миллиард доллар сарфлайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Xubey provinsiyasi Uxan shahridagi poyezdlar. Foto: Reuters

Хубей провинцияси Ухань шаҳридаги поездлар. Фото: Reuters

Тегишли лойиҳа 31 октябрь, жума куни ХХР Тараққиёт ва ислоҳот давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган. Линияларни қуриш беш йил ичида тугалланади.

Қурилиш режасига мувофиқ, Цзянси провинциясидаги Цзиань шаҳрини Ички Монголия автоном туманидаги Ордос шаҳри билан боғловчи кўмир ташишга мўлжалланган 1,8 минг километрлик темир йўл, Шаньси провинциясидаги Датун шаҳри ва Хэбэй провинциясидаги Чжанцзякоу шаҳри оралиғида ҳамда Тибет автоном туманидаги Шигадзе ва Ньингчи округларини бирлаштирувчи 137 ва 402 километрлик йўловчи ташиш учун мўлжалланган иккита темир йўл барпо этилади.