«Арвоҳ» айирмачилик бригадаси командири Алексей Мозговой ўзининг ВКонтактеъдаги саҳифасига ва YouTube’даги каналига илк «Новороссия халқ суди» мажилисининг видеоёзувини жойлаштирди, деб хабар бермоқда Meduza.

Мозговойнинг ташаббуси билан ташкиллаштирилгани айтилган суд видеоёзуви «Алчевск шаҳридаги зўравонлар устидан суд» деб номланган. Суд мажлиси давомида икки кишини олий жазо – отиб ўлдиришга ҳукм қилинган. Залда ўтирганлар  уларга саволлар берган. Ҳукм эълон қилингач, залдагилар суд қарорига рози ёки қаршилигини билдириб овоз берган.

Айбланувчилардан бири ўз айбини тан олиб, уни «фронтда қон билан ювиш»ни сўраган. Уни отиб ўлдириш учун залдагиларнинг ярмидан ками овоз берган. Иккинчи айбланувчини эса зал ўлимга ҳукм қилган. Ҳукм амалга оширилган-оширилмаганлиги маълум қилинмаган.