24 октябрь куни коинотга учирилган Хитойнинг космик аппарати Ой атрофини айланиб чиқиб, Ерга қайтди. Бу ҳақда Meduza нашри хабар бермоқда.

Arxiv. Foto: EPA / NASA

Архив. Фото: EPA / NASA

Аппарат Хитой ҳудудидаги Ички Монголия мухтор вилоятига қўнган. Кеманинг хизмат модули коинотда қолгани маълум қилинган.

Хитойлик илмий ходимлар кеманинг қайтиши билан боғлиқ барча маълумотларни батафсил ўрганиб, келажакда «Чане 5» космик аппаратини учиришда фойдаланмоқчи.