Агар мустақиллик масаласи бўйича референдум яқин кунлар ичида ўтказилса, шотландияликлар уни ёқлаб овоз берган бўларди. Минтақа аҳолиси Буюк Британиядан ажралиб чиқишга қарши овоз берганидан олти ҳафта ўтиб ўтказилган ижтимоий сўров натижалари шундан дарак бермоқда. Бу ҳақда Interfax маълум қилди.

Foto: theguardian.com

Фото: theguardian.com

27—30 октябрь кунлари олиб борилган сўровда Шотландиянинг 52 фоиз аҳолиси мустақиллик тарафдори экани аниқланган.

Бир фикрга келмаганлар ёки референдумда иштирок этмаслиги мумкин бўлганлар ҳам назарда тутилганда, овозлар 49 фоизга 45 фоиз нисбатида мустақиллик тарафдорлари фойдасига бўлинган бўлар эди.

Эслатиб ўтамиз, Шотландиянинг Бирлашган Қироллик таркибидан чиқиши тўғрисидаги референдум 18 сентябрь куни ўтказилди. Унда 55 фоиз сайловчилар мустақилликка қарши овоз берган эди.