1 ноябрь, шанба куни Россия Федерацияси Плесецк қишлоғидаги космодромдан «Тополь-М» минтақалараро баллистик ракетаси синов тариқасида учирилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Foto: ria.ru

Фото: ria.ru

«Ракетанинг учирилиши ‘Тополь-М’ мажмуасини яратишда қабул қилинган техник қарорлар тўғри эканлиги, ракетанинг ҳарбий вазифаларни бажаришга тайёрлиги, шунингдек, кўзда тутилган объектларни нишонга олишда юқори даражадаги аниқликка эгалигини яна бир бор тасдиқлади.

Ракетанинг ўқув ҳарбий қисми Камчатка яриморолидаги полигонда белгиланган объектни аниқ нишонга олди», — деди Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Егоров.