Япония пойтахти Токио шаҳри атрофидаги Акируно ва Фуссо шаҳарчаларида 31 октябрь куни тўнғиз одамларга ҳужум қилган. Бу ҳақда Жапан Тодай нашрига асосланиб Korrespondent.net хабар бермоқда.

Foto: AP

Фото: AP

Полиция маълумотларига кўра, узунлиги бир метрга яқин бўлган тўнғиз ярим соат давомида 40 ёшдан 70 ёшгача бўлган олти кишига ҳужум қилишга улгурган. Жабрланганларнинг бири велосипедда бўлган.

Бирор кишининг жароҳати жиддий эмаслиги маълум қилинган. Ёввойи ҳайвон ўша пайтнинг ўзидаёқ маҳаллий овчилик ташкилоти аъзоларидан бири томонидан отиб ташланган.