Strategy Analytics компанияси жорий йилнинг учинчи чорагида сотилган смартфонлар ҳақида қизиқарли маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Manba: Zdnet.com

Манба: Zdnet.com

Унга кўра учинчи чорак давомида сотилган смартфонларнинг 84 фоизи Android қурилмалари бўлган. Иккинчи чоракда эса ушбу кўрсаткич 85 фоизни ташкил этар эди. Шу билан бирга, учинчи чоракда сотилган барча смарфонларнинг 12 фоизи iPhone, 3 фоизи Windows Phone ва 1 фоизи BlackBerry қурилмалари бўлган.

Samsung компанияси эса учинчи чоракда сотилган барча смартфонларнинг 25 фоизини етказиб берган. Ўтган йилнинг учинчи чорагида эса ушбу кўрсаткич 35 фоизни ташкил этар эди. Смартфонлар бозорида Samsung’нинг улуши камайишига, Xiaomi каби Хитой компанияларининг оммалашиши сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, «Пароль» нашрида қуйидаги мақолаларни ҳам ўқишингиз мумкин: