Америкалик гольфчи аёл Дэниел Канг саккиз кун ичида кетма-кет икки марта hole-in-one (биринчи зарбадаёқ чуқурчага киритиш) бўйича мусобақада ғалаба қозониб, автомобиллар ютиб олди. Бу ҳақда Segodnya.ua хабар берди.

Deniel Kang. Foto: Associated Press

Дэниел Канг. Фото: Associated Press

Биринчи машинани Канг ўтган ҳафта сўнгида Хитойдаги Blue Bay LPGA Tournament мусобақасида тўпни 150 метрдан туриб чуқурчага туширишга муваффақ бўлгани туфайли қўлга киритди. Иккинчи автомобиль эса Тайвандаги LPGA Taiwan Championship мусобақасида 153 метр масофадан чуқурчани мўлжалга олгани сабабли мукофот сифатида берилди.

Таъкидлаш жоиз, америкалик гольфчи қиз ўз карьераси давомида профессионал турнирларда ғалаба қозонмаган. 22 ёшли спортчи дунё рейтингида 104-поғонани эгаллаб турибди.