АҚШ президенти Барак Обаманинг самолёти бузилиб қолганлиги туфайли заҳира лайнери хизматидан фойдаланишига тўғри келди. Бу ҳақда Оқ уй вакили Эрик Шульц маълум қилган, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Foto: ria.ru

Фото: ria.ru

Унинг сўзларига кўра, президент Филадельфияда бўлиб турганда самолёт устки қанотчаларидан бирида кичик механик муаммо аниқлангани туфайли заҳира самолётига ўтилган. Самолёт алмашиш иш жадвалига таъсир қилмаслиги айтилган.

АҚШ президенти одатда Boeing 747 самолётида парвоз қилади, Boeing 757 лайнерининг ўзгартирилган варианти бўлган Boeing C32 эса заҳира самолёти ҳисобланади. АҚШ етакчиси учадиган самолёт русумидан қатъи назар «биринчи рақамли борт» деб аталади.