Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти болалар меҳнатига чек қўйиш бўйича катта прогрессга эришгани учун Ўзбекистонни мақтов билан тилга олди, дея хабар бермоқда Yahoo! News Agence France Presse’га таяниб.

Foto: organicfarming.kg

Фото: organicfarming.kg

БМТнинг Ўзбекистондаги меҳнат бўйича кузатувчиси Ҳарри Талиганинг айтишича, бу йил Ўзбекистон биринчи маротаба пахта далаларида болалар меҳнатига чек қўйиш борасида олиб борилган ишлар бўйича ўз мониторингини ташкил қилди. «Ушбу мониторинг муваффақиятли кечди, деб айта оламан», — деди у.

Талига мониторингнинг Халқаро меҳнат ташкилоти техник кўмагида ўтказилганини айтиб ўтди. «Ўтган йили берилган тавсияларнинг аллақачон амалда қўлланила бошлагани қувонарлидир», — деди у.

Кузатувчининг қўшимча қилишича, ушбу мониторинг натижалари тез орада Женевада ташкилот экспертлари томонидан кўриб чиқилади.