Бразилия чемпионатининг «Боа» клуби собиқ футболчиси Эдсон Алвес ўқотар қурол ёрдамида 5 марта отилган ҳолатда топилди. Бу ҳақда «Новый век» хабар бермоқда.

Foto: bigmir.net

Фото: bigmir.net

Фожеа Бразилиянинг Флориано шаҳридаги қаҳвахонада содир бўлган. Ҳодиса вақтида 27 ёшли спортчи ўз акаси билан бирга бўлган. Аввалроқ Алвес билан тунги клубда тортишиб қолган бир киши қотилликда асосий гумондор сифатида кўрилмоқда.

Тергов тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаган. «Боа» клуби футболчининг ўлими муносабати билан таъзия изҳор қилган.