Дубай аҳолиси 21 ноябрдан 6 декабргача бўлган даврда дам олиш кунлари суперкар-таксилар хизматидан бепул фойдаланиш имконига эга бўлади, деб хабар бермоқда Emirates 24/7.

Foto: emirates247.com

Фото: emirates247.com

Бундай хизмат учун Rolls-Royce, Bentley, Ferrari, Lamborghini ва AMG G Class Limo автомобиллари сафарбар этилган. Акция Яқин Шарқдаги етакчи автомобиль кўргазмаси − Dubai Motor Show доирасида бўлиб ўтади.

Ушбу машиналарнинг нархи 1 миллион дирҳам (270 минг доллар)дан бошланади. Бундай таксилар шаҳарнинг савдо марказлари, шунингдек, туристик обидаларда тўхтаб ўтади. Акция яна узоқроқ муддатга чўзилиши ҳам мумкин.