АҚШнинг Калифорния штатида SpaceShipTwo космик кемасининг ҳалокарга учраши натижасида 39 ёшли учувчи Майкл Тайнер Олсбери ҳалок бўлгани аниқланди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Foto: Reuters

Фото: Reuters

Штатнинг Керн округи шерифи Донни Янгбладнинг сўзларига кўра, икки фарзанднинг отаси бўлган Олсбери Virgin Galactic учун SpaceShipTwo космик кемасини қурган Scaled Composites компаниясида ишлаган. Тирик қолган иккинчи учувчининг номи Питер Сиболд эканлиги ҳам маълум қилинган.

Аввалроқ, АҚШда Virgin Galactic компаниясининг SpaceShipTwo номли суборбитал космик кемаси синов вақтида ҳалокатга учрагани хабар берилган эди.