Тошкент халқаро аэропортига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг Boeing 767-300ВСF юк самолёти етиб келди, деб хабар бермоқда UzReport.

Foto: uzreport.uz

Фото: uzreport.uz

Бу иккита миллий авиакомпаниянинг Boeing 767-300ER йўловчи самолётларининг Boeing 767-300ВСF юк самолётига айлантирилиши лойиҳаси доирасидаги биринчи лайнери бўлди. Ўзбекистон ҳукумати кўмаги ва молиявий таъминоти асосида амалга оширилаётган бу лойиҳа Навоий аэропорти базасида Халқаро интермодал логистика марказини ривожлантириш учун жаҳон стандартларига жавоб берадиган юк самолётлари паркини ташкил этишни мақсад қилган.

Boeing компанияси томонидан Сингапурдаги «Саско» авиатаъмирлар базасида қайта жиҳозланган самолётлар дунёнинг исталган аэропортига бориш учун мослаштирилган. Иккинчи самолёт жорий йилнинг декабрь ойида етиб келиши кўзда тутилган.