Руминияда 2 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловининг биринчи босқичи натижаларининг 56 фоизи ҳисобланган бир вақтда номзодлардан ҳеч бири 50 фоиздан кўп овоз ололмагани маълум бўлмоқда, деб хабар берди Reuters.

Viktor Ponta. Foto: Euronews

Виктор Понта ва рафиқаси сайловда овоз бермоқда. Фото: Euronews

Сайловда 39,6 фоиз овоз тўплаган мамлакат бош вазири Виктор Понта етакчилик қилмоқда. Унинг энг яқин таъқибчиси − Сибиу шаҳри мери Клаус Йоханнис ҳозирча 30,2 фоиз овоз тўплагани маълум бўлган. Қолган номзодларнинг бирортаси 7 фоиздан кўп овоз ололмаган.

Понта ҳам, Йоханнис ҳам белгиланган 50 фоиз овозларни тўплай олмаслиги деярли аниқлиги туфайли улар энди 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сайловнинг иккинчи босқичида беллашади. Амалдаги президент Траян Бесеску учинчи марта ўз номзодини қўйиши мумкин эмас.