КХДР баллистик ракеталар учиришга қодир бўлган сувости кемасини сувга туширди. Бу ҳақда Жанубий Корея дипломатик ва ҳарбий доираларидаги манбаларига таяниб, «Ренхап» хабар берди.

Foto: “TASS”

Фото: ТАСС

Янги кеманинг узунлиги 67 метр, сувга ботиш даражаси 6,6 метр, сув сиғими эса 3 минг тоннани ташкил қилади.

Манбаларнинг аниқлик киритишича, ушбу сувости кемаси Собиқ иттифоқнинг 90 йилларда импорт қилинган «Гольф» синфидаги дизель-электрик сувости кемасининг модификациясидир.