Жорий йил охиригача Тошкентда «Махсустранс» корхонасининг қаттиқ маиший чиқиндилар тўплаш учун мўлжалланган 200 та янги пунктлари қурилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 27 октябрдаги қарорига таяниб «Gazeta.uz» нашри хабар бермоқда.

Foto: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Пойтахтнинг барча туманларида чиқинди йиғиш пунктлари қурилишига маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 3,1 миллиард сўм йўналтириш режалаштирилмоқда.

Ҳар йили чиқиндини чиқариб кетиш хизматидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахсларни тўлиқ инвентаризация қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, «Биллинг» компьютерлаштирилган дастурини мукаммаллаштириш ҳисобига замонавий ахборот-коммуникация тизимини жорий қилиш ва транспорт техникасини масофадан туриб назорат қилишнинг автоматлашган тизими билан жиҳозлаш режалаштирилган.