Евроиттифоқ ва АҚШ Донецк ва Луганскдаги сайловлар натижаларини тан олмади, дея хабар бермоқда Euronews. Украина хавфсизлик хизмати минтақада «ҳукуматнинг эгаллаб олиниши факти бўйича» жиноий иш очди.

Foto: Euronews

Фото: Euronews

Шунга қарамай, Донбассда овоз беришнинг муваффақиятли якунланганини маълум қилишмоқда; Луганскда ҳам, Донецкда ҳам амалдаги раҳбарлар — Игор Плотницкий ва Александр Захарченко ғолиб бўлди.

Киев ва айирмачилар бир-бирини сайлов ўтказиш муддатлари ва усуллари бўйича Минск шартномаларини бузганликда айбламоқда. БМТ Бош котиби вакили ушбу сайловларнинг битимларни «жиддий равишда бузиши»ни таъкидлади.

Донецк ва Луганск аҳолиси эса сайловлар қуролли тўқнашувларга барҳам бериб, тинч ҳаётни йўлга қўйишга имкон яратишига умид қилмоқда.