Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида трамвайда саёҳат қилиш ҳиссини берувчи аттракцион очилди. Илк ҳақиқий трамвай эса амирликларда 11 ноябрдан қатнай бошлайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Dubaydagi metro bekatlaridan biri. Foto: “RIA Novosti”

Дубайдаги метро бекатларидан бири. Фото: «РИА Новости»

«Виртуал трамвай» 1 ноябрь куни Дубай метроси бекатларидан бири — Ghubaiba Metro Station’да очилди. Хоҳловчилар унга ўтириб, жамоатчилик транспортининг янги тури йўналишига мос бўлган бекатларда «тушиши» мумкин. Бунинг учун катта экран орқали узатиладиган 3D шаклидаги тасвирлардан фойдаланилади.

Ҳукуматнинг ваъда қилишича, Дубай трамвайи Яқин Шарқдаги энг замонавийси бўлади. У Дубай метроси каби автоматик режимда, машинистларсиз ҳаракатланади.