Интернетда «Форсаж 7» (Furious 7) фильмининг илк расмий трейлери пайдо бўлди, дея хабар бермоқда Segodnya.ua. Universal кинокомпанияси ўзининг YouTube порталидаги каналига фильмнинг узоқ кутилган ролигини жойлади. У икки кун ичида 12 миллион марта томоша қилинди.

“Forsaj 6” filmidan lavha. Foto: Universal Pictures

«Форсаж 6» фильмидан лавҳа. Фото: Universal Pictures

Навбатдаги фильм воқеалари ҳам АҚШда бўлиб ўтади. Бу сафар қаҳрамонлар аввалги фильмда ўлдирилган душманнинг укаси билан ҳисоблашишига тўғри келади. Ушбу фильм маҳрум актёр Пол Уокернинг сўнгги ишидир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида америкалик актёр Пол Уокер Лос-Анжелесда содир бўлган автоҳалокат натижасида ҳаётдан кўз юмган эди.

Кейинроқ Пол Уокернинг укалари еттинчи «Форсаж» фильмини суратга олиш ишларининг якунловчи қисмида қатнашиши, улар акаси суратга тушиб улгурмаган эпизодларда унинг ролини бажариши хабар берилган эди.