Ўзбекистонда текширувлар натижасида 2014 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида 51 минг 737 ҳолатда атвотранспорт эгалари лицензиясиз йўловчи юк ташиш фаолиятини амалга оширгани маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ахборот хизматига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Foto: livejournal.com/krapan_5

Фото: livejournal.com/krapan_5

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва солиқ органлари ходимлари билан ҳамкорликда йўлларда 3 минг 268та қўшма рейдлар ўтказилиб, автотранспорт эгалари томонидан 51 минг 737 ҳолатда лицензиялаш тўғрисидаги қонунларнинг бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди», – дейилади ахборотда.

Қўшимча қилишларича, солиқ идоралари томонидан лицензиясиз фаолият кўрсатган автотранспорт эгаларига нисбатан жами 10,349 миллиард сўм (12news.uz’нинг ҳисоб-китобларига кўра, 4,3 миллион доллар) миқдорида молиявий жарималар қўлланилган.

Айни вақтда, ЎзАДТА ахборот хизматининг қайд этишича, Ўзбекистонда 2014 йил 1 октябрь ҳолатига кўра лицензияланган автомобиллар сони 94 минг 70 тани ташкил этмоқда.