Тошкент шаҳридаги Истиқбол ва Шаҳрисабз кўчалари кесишган чорраҳа яқинида кетма-кет бешта автомобиль тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари хабар қилган.

Foto: Facebook / “Voditeli Tashkenta”

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Ҳодисага гувоҳ бўлган фойдаланувчилардан бирининг сўзларига кўра, машиналар қизил чироқда хотиржам турган бир пайтда Lacetti Captiva’ни орқадан туртиб юборган ва занжир реакцияси бошланиб кетган. Бошқа бир фойдаланувчининг аниқлик киритишича, Captiva бошқа бир Lacetti’га, у эса олдиндаги Spark ва яна бир хорижий маркадаги автомобилга урилган.

Foto: Facebook / “Voditeli Tashkenta”

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Foto: Facebook / “Voditeli Tashkenta”

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Қурбонлар йўқлиги, лекин тез ёрдам машинаси етиб келгани айтилган. Гуруҳ аъзоларидан яна бири воқеа тафсилотлари ўрганилаётган жараён суратларини жойлаштирган.