«Донецк Халқ Республикаси» ва «Луганск Халқ Республикаси» сайлов комиссиялари 2 ноябрь куни бўлиб ўтган сайлов натижаларини эълон қилди, деб хабар бермоқда Meduza.

Foto: ria.ru

Фото: ria.ru

«ДХР» раҳбари сифатида 75 фоиз овоз олган айирмачи республиканинг амалдаги бош вазири Александр Захарченко сайланди. Вакиллик органи ҳисобланган Халқ кенгашига сайловларда унинг бошчилигидаги «Донецк Республикаси» ҳаракати ғалаба қозонди.

«ЛХР» раҳбарлигига эса республиканинг амалдаги бошлиғи Игор Плотницкий 63 фоиз овоз билан сайланди. Парламент сайловида эса унинг раҳбарлигидаги «Луганшинага тинчлик» партияси ғалаба қозонгани айтилган.