Кремл Россия ва АҚШ президентлари Пекиндаги Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити доирасида учрашиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Foto: “TASS”

Фото: ТАСС

«Бундай йирик тадбирлар доирасида одатда жадал музокаралар олиб борилади, шу туфайли Путин ва Обама учрашувини истисно қилиб бўлмайди», — деди Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков.

Аввалроқ Америка маъмурияти вакили Вашингтондаги брифингда Обаманинг Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги ва G20 саммити доирасида Россия етакчиси билан норасмий суҳбат уюштиришга умид қилаётгани ҳақида айтган эди.

ОТИҲ мамлакатлари раҳбарлари учрашуви Пекинда 10—11 ноябрь кунлари, «йигирмалик» мажлиси эса 15—16 ноябрь кунлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади.