LG компанияси дисплей ишлаб чиқариш саноатидаги келажак режаларини тақдим этди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Foto: Phonearena.com

Фото: Phonearena.com

Унга кўра, компания 2017 йилга қадар LCD ва OLED шиша дисплейларидан OLED пластмасса технологиясига ўтади. OLED пластмасса дисплейлари анча ингичка. Бунда LCD — 2 мм, OLED шиша — 1 мм бўлса, OLED пластмасса дисплейи 0,5 миллиметр қалинликда бўлади.

Компаниянинг бундай дисплейли илк гаджети G Watch R ақлли соати ҳисобланади. Кейинги йиллар давомида эса LG смартфон, планшет, автомобиль ва телевизорларда ҳам ушбу дисплейдан фойдалана бошлайди.

LG 2013 йилда ботиқ дисплейли G Flex смартфонини тақдим этган эди. Ушбу смартфон Ўзбекистонда 1,7 миллион сўмдан сотилмоқда. Шу билан бирга компания 2015 йилда қайриладиган, 2017 йилгача эса буклаш, ўраб қўйиш мумкин бўлган гаджетларни ишаб чиқара бошлайди.

Шунингдек, «Пароль» нашрида қуйидаги мақолаларни ўқишингиз мумкин: