Chevrolet компанияси Corvette’нинг еттинчи авлоди овози Жанубий Кореяда рухсат этилган автомобиль шовқини даражасидан юқори бўлгани учун ушбу мамлакатда сотувни бошлай олмаяпти, деб хабар берди Motor.ru.

Foto: fastmb.ru

Фото: fastmb.ru

Бундай автомобилларни сотиш кўплаб мамлакатларда 2013 йилдаёқ бошланган, бироқ General Motors Korea бу масалани Жанубий Корея ҳукумати билан ҳозиргача ҳам ечолмаган. Компания вакилларининг сўзларига кўра, ҳар йили Жанубий Кореяга Corvette’нинг аввалги авлодларидан 12 тагача олиб келинган.

Chevrolet Corvette’га 6,8 литрли V8 двигатели ўрнатилган бўлиб, унинг қуввати 466 от кучига тенг. Суперкар 100 километр/соат тезликка чиқиши учун 3,8 секунд кифоя қилади.