GM Uzbekistan АЖ ҚК 2014 йилнинг январь—октябрь ойларида Россияга автомобиль сотиш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга камайтирди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасига таяниб UzDaily хабар берди.

Foto: bibi.uz

Фото: bibi.uz

Ўн ой давомида Россияга жами 49,014 мингта машина сотилган, бироқ айнан қайси моделлар қандай ҳажмда сотилгани ҳақида маълумот тақдим этилмади.

Октябрда ўтган йилнинг шу ойига нисбатан савдо-сотиқ ҳажми 69 фоизга камайиб, 1,819 минг донагача тушиб кетди.

2014 йилнинг январь—октябрида GM Uzbekistan АЖ ҚК нинг Россия бозоридаги улуши 1,7 фоизни ташкил этди, ўтган йилги кўрсаткич эса 2,1 фоизга тенг бўлган.

2014 йилнинг тўққиз ойи якунлари бўйича GM Uzbekistan Россияда автомобиллар савдоси ҳажми бўйича 21-ўринни эгаллади. Корхонанинг ҳеч қайси модели ҳисобот даврида Топ-25 бестеллерлар рўйхатига кирмади.