Toyota компанияси водородли ёқилғи ячейкалари ҳисобига ҳаракатланувчи моделларнинг илк сериясини тақдим этди, дея хабар бермоқда Korrespondent.net. Водородомобиль Mirai номи остида чиқарилади, у япон тилидан «келажак» деб таржима қилинади.

Foto: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

Toyota Mirai 136 от кучига тенг электр моторга эга, унга водород билан озиқланадиган конвёртер энергия етказиб беради.

Foto: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

480 километр йўл босиш учун 70 Мпа босими остида бир марта газ билан тўлдириш етарли бўлади, бакларни тўлдириш жараёнининг ўзи кўпи билан беш дақиқа вақт олади. Тезликни 100 километргача ошириш учун ўн сония вақт кифоя.

Foto: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

Foto: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

Mirai Японияда 2015 йилнинг апрелидан тахминан 60 минг долларга сотила бошлайди. Ушбу модель АҚШ ва Европа бозорларига ўша йилнинг ёзида чиқарилади.