Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Гидрометеорология хизмати маркази 22—23 ноябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди, деб хабар бермоқда Uz24.uz.

Foto: voqea.uz

Фото: voqea.uz

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 3—8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—2 даража совуқ, кундузи 10—12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқгача, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 5—10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.