Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан ҳамкорликда кирувчи ва чиқувчи туризм бўйича танланма кузатув ўтказилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.

Toshkent xalqaro aeroporti. Foto: tourstouzbekistan.com

Тошкент халқаро аэропорти. Фото: tourstouzbekistan.com

Қайд этилишича, ҳозирга қадар киришга ва чиқишга оид туризм бўйича кузатув саволномалари ва кузатув ўтказиш жойлари тасдиқланган. Кузатув ўтказиш жойлари сифатида Тошкент халқаро аэропорти, Тошкент темир йўл вокзали, Тошкент ва Бухоро вилоятларидаги айрим божхона постлари танлаб олинган.

Таъкидлашларича, кузатув махсус танлаб олинган интервью олувчилар томонидан иштирокчиларнинг ихтиёрийлик тамойили асосида ўтказилади. Маълумот учун, кириш ва чиқишга оид сайёҳлик бўйича кузатув туризм соҳасидаги халқаро стандартлар ва UNWTO тавсиялари асосида амалга оширилмоқда.

Кузатув натижасида туризм статистикаси кўрсаткичлари — сайёҳлар оқими, уларнинг сафардан мақсади ва саёҳат давомийлиги, сарф-харажатлари таркиби, республика экспорти (импорти)да туризм ҳажми, туризм ёрдамчи ҳисоби ва бошқа статистик маълумотлар шакллантирилади.